ГЕРКУЛЕС

ГЕРКУЛЕС — осмоннинг Шим. ярим шаридаги юлдуз туркуми; Аждар, Ҳўкизбоқар, Шим. тож, Илон, Илон элтувчи, Бургут, Ўқ ёй, Тулки ва Лира туркумлари орасида. Қуёш системаси Г. га томон ҳаракатланади. Ўзбекистонда ёз ва баҳор пайтларида яхши кўринади (қ. Юлдузлар харитаси).