ГЕРИНГ

ГЕРИНГ (Gorinq) Герман (1893.12.1, «Розенхейм, Бавария — 1946.15.10, Нюрнберг) — фашистлар Германиясининг асосий ҳарбий жиноятчиларидан бири. Фашистлар диктатурасини ўрнатишда фаол иштирок этди. Авиация вазири ва Пруссия ҳукумати бошлиғи бўлди. 1933 й. фев. да рейхстаг ёнғинини уюштирган. Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони. Гестапо ва концлагерларни ташкил этиш ташаббускори. Нюрнберг халқаро судида ўлимга ҳукм қилинган. Ўзини-ўзи ўлдирган.