ГЕОТЕРМИК ГРАДИЕНТ — ҳар 100 м га чуқурлашган сари Ер пўстидаги тоғ жинслари т-расининг кўтарилиб борадиган миқдори. Геотермик градиент турли жойда ер юзасининг шакли, тоғ жинсларининг иссиқлик ўтказувчанлиги, ер ости сувларининг айланиб юриши, вулкан ўчоқларига яқинлиги, Ер пўстида юз берадиган турли кимёвий реакцияларга кўра ўзгаради. Чуқурлашган сари т-ранинг кўтарилиб бориш қонунияти Ер каъридан юзасига томон иссиқлик оқими мавжудлигини кўрсатади. Бу оқимнинг миқдори Геотермик градиентнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти кўпайтмасига тенг. Кўпин-ча, Геотермик градиент миқдори 0,5 дан 20° гача ўзгариб, уртача 3° га тенгдир. Аномал Геотермик градиент (30-40°/км ва ундан ортиқ) миқдори Талас—Чатқол— Қурама ва Шарқий Қирғизистон майдонларига тааллуқли, паст Геотермик градиент (20—25°/ км) Фарғона, Норин аномал зоналари, Шим. ва Ўрта Тяньшаннинг марказий қисмлари, Жан. Тяньшаннинг баъзи бир қисмларига хос. Геотермик градиентнинг Уртача миқдори (27 — ЗГ/км) Норин ботиғининг ғарбий қисмида кузатилган.