ГЕОМЕТРИК НИВЕЛИРЛАШ

ГЕОМЕТРИК НИВЕЛИРЛАШ — икки нукта орасидаги нисбий баландликни аниқлаш. Нивелир асбоби билан горизонтал чизиқ ўтказиш орқали бажарилади. Бунда/4 ва В — жойдаги нуқталар. / — асбоб горизонти. Нивелир рейкалари нуль томони билан баландлик белгиси устига қўйилади. Нуқталар орасидаги нисбий баландлик h=a — b ифодасидан топилади (a, b — орқадаги ва олдиндаги рейкалардан олинган саноқлар).

Асбоб ва рефракция хатоликларини камайтириш мақсадида нивелирлаш икки нуқта ўртасидан амалга оширилади.