ГЕОМАГНИТ ҚУТБЛАР

ГЕОМАГНИТ ҚУТБЛАР — Ер магнит ўқининг Ер сирти билан кесишган нуқталари. Сиртдан қараганда, Ерни, магнит ўқи Ер айланиш ўқи билан тахм. 11,5° бурчак ҳосил қиладиган бир жинсли магнитланган шар деб ҳисоблаш мумкин. Геомагнит қутбларда изогон чизиқлар тугун бўлиб йиғилади. Географик қутбларга яқин жойлашгани учун шим. ва жан. Геомагнит қутблар дейилади.