ГЕОФИЗИК ЙЎЛДОШ

ГЕОФИЗИК ЙЎЛДОШ — Ер сунъий йўлдоши (ЕСЙ) орбитасидан туриб, Ернинг геофизик параметрлари — атмосферасининг зичлигини, геомагнит майдонини, радиацион майдонини тадқиқ этиш учун учирилган сунъий йўлдош. Шундай турдаги биринчи ЕСЙ — собиқ Иттифоқда 1958 й. да учирилган Ернинг учинчи сунъий йўлдоши эди. 1964 й. ва ундан кейинги йилларда АҚШ орбитал геофизик расадхоналари сериясини, қутб ёғдулари ҳамда кутб «қалпоқ» лари (музликлари)ни тадқиқ қилиш учун қутбий орбитал геофизик расадхоналарни учирди. Баъзи ҳолларда ЕСЙларидаги ўлчашлар ер сиртидаги ст-ялардан ўлчашлар махсус дастури б-н уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилди. Геофизик йўлдошлари ичида метеорологик ЕСЙ алоҳида ўрин тутади. Геофизик кузатишлар орбитал ст-ялардан амалга ошириладиган комплекс тадқиқотлар дастурининг таркибий қисми ҳам бўлиши мумкин.