ГЕОДЕЗИК АСТРОНОМИЯ

ГЕОДЕЗИК АСТРОНОМИЯ — амалий астрономия бўлими; астрономик кузатиш натижаларини геодезия ва харитаграфияда қўллаш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Хусусан, харитаграфия ишларида ер сиртида таянч сифатида бирорта астрономик пунктни аниқлаш Геодезик астрономиянинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Астрономик пунктнинг географик узунламаси ва кенгламаси жуда катта аниқлик билан астрономик кузатишлар ёрдамида топилади. Топографик суратга туширишларда ҳам бундай пункт ҳисоб боши ва таянч нуқта деб олиниб, ундан кўп йиллар давомида геодезик ишларда фойдаланилади.