ГЕНРИ ҚОНУНИ

ГЕНРИ ҚОНУНИ — ўзгармас т-ра ва пастроқ босимларда газнинг бирон суюқликда эрувчанлиги шу газнинг эритма устидаги босимига тўғри пропорционал; бунда газ эриётган суюқликка нисбатан оғирлик концентрациясида ифодаланади. Бу қонунни инглиз олими У. Генри яратган (1803). Генри қонуни идеал эритмалар учунгина ўринли.