ГЕНЕТИК ФОНД, генофонд (ген ва франц. fond — асос) — индивидларда мавжуд бўлган ва мазкур популяциянн ташкил қилувчи генлар йиғиндиси. Генетик фонд ирқ ва турларнинг пайдо бўлиш жараёни асосидир. «Генетик фонд» терминини фанга рус олими А. С. Серебровский киритган (1928). Популяциядаги генларнинг нисбий такрорланиши етарли даражада катта популяциялар миқёсида ва танлаш рўй бермайдиган шароитларда авлоддан-авлодга ўзгаришсиз ўтади. Популяциялар Генетик фонд мутациялармушт вужудга келиши, дурагайлаш (бирон-бир бошқа популяциядан генларнинг ўтиши) ва табиий танланиш натижасида ўзгаради. Кроссинговер ёки мейозда хромосомаларнинг қайта тақсимланишидан юзага келувчи рекомбинация геннинг янги бирикмаларини ҳосил қилади. Натижада вужудга келган янги фенотиплар муайян даражада яшовчанликка қулай ёки, аксинча, ноқулай бўлиши мумкин. Н. И. Вавиловбирламчи ва иккиламчи ген марказлари ҳақидаги тушунчани ифодалаб берди (қ. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари). Тур популяциялари Генетик фонд таркиби тарихан ген марказларида шаклланган. Ботаник олим П. М. Жуковский маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш ва шакл ҳосил қилишининг 12 та мегамарказини аниқлади. Бироқ таксономик таркибининг кенг кўламда рўй бераётган қашшоқланиши ва кўпгина экосистемалар структурасининг соддалашиб бориши уларнинг оптимал даражада фаолият кўрсатишини ҳамда барқарорлигини чеклаб қўимоқда. Кўп популяцияларгина эмас, балки кўпгина турлар ва ҳатто туркумлар йўқолиб кетмоқда, натижада инсоният қимматли генетик материалдан маҳрум бўлмоқца. Генетик фондни сақлаб қолишда ўсимликлар (флора) геог. си ва дунё коллекциялари (генлар банки)нинг аҳамияти катта. Дунё коллекцияси — жуда турли-туман генотиплар, агроэкологик белги ва хусусиятлар йиғиндиси бўлиб, улардан ижодий илмий ишларда фойдаланилади. Мас, 30-й. ларда Мексикадан Н. И. Вавилов келтирган акала ғўза популяцияси Ўзбекистан, Тожикистон, Туркманистонда янги селекцион навларни яратиш учун асос бўлди.
Ғўза туркумига оид 50 га яқин ёввойи турларнинг ва 4 маданийлаштирилган турларга оид 6 мингдан ортиқ коллекцион нусхалар, юзлаб кўп геномлик синтетик шакллар Ўзбекистон ФА Генетика ва ўсимликлар эксперимента! биологияси ин-тининг жаҳонга машҳур Генетик фондда сақланиб келмоқца ва манба бўлиб ишлатилмоқаа.
Ад.: Генофонд технических культур — резерв развития агрокомплекса Среднеазиатского региона, Т., 1986.