ГЕМОДИАЛИЗ

ГЕМОДИАЛИЗ (гемо… ва диализ) — қонни заҳарли моддалардан тозалаш, қон муҳити ва сув-минераллар алмашинувини мувозанатлаш усули. Асосан ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигидя, кислоталар, ишқорлар ва б. моддалардан заҳарланганда, организмга мос қелмайдиган қон қуйилган ҳолларда қўлланилади. Гемодиализда вена ёки артерия қони махсус капиллярли диализатордан ўтказилиб, қон таркибидан ортиқча сув, сийдикчил ва б. кераксиз моддалар сўриб олинади. Сурункали буйрак етишмовчилигида организмни буйракни кўчириб ўтказишга тайёрлашда асосий муолажа ҳисобланади. Ўткир буйрак етишмовчилигида Гемодиализ қўллаш зарарланган буйракка дам бериб, сўнгра унинг фаолияти тикланишига олиб келади.