ГЕММУЛАЛАР (лот. Gemmula — майда куртакча) — 1) кўпчилик чучук сув говактанлилари (бодяга) ва айрим денгиз ғовактанлиларининг қишки тиним ҳолатидаги ички куртаклари. Ғовактанлилар мезоглейи озиқ моддаларга бой, диаметри 0,3 мм келадиган амёбасимон ҳужайраларнинг шарсимон тупламидан иборат. Геммулалар кремнезем (қумтупроқ)дан иборат спикулалар, яъни амфидисклар билан мустаҳкамланган икки қават мугуз (спонгин) қобиқ билан ўралган. Иккала қават ўртасида ҳаво сақловчи бўшлиқ, қобиқ сиртида эса юпқа парда б-н ёпилган чиқариш тешикчаси бўлади. Баҳорда Геммулалар пўсти ёрилиб, унинг ичидаги ҳужайралар ташқи муҳитга чиқади ва сув тубига ёпишиб, янги ғовактанлиларни ҳосил қилади. Сув оқими ва сув ҳайвонлари орқали тарқалади;
2) Ч. Дарвиннинг пангенезис назарияси бўйича ирсиятнинг гипотетик бирлиги (энг кичик заррачаси).