ГЕМИЗИГОТАЛИК

ГЕМИЗИГОТАЛИК (геми… ва зигота) — организмдаги бир ёки бир неча генлар ўз аллель жуфтларига эга бўлмаган ҳолат. Гетерогамет организмлар жинсий хромосомаларидаги генлар шундай ҳолатга эга. Гемизигота ҳолатида рецессив генлар гаплоид ҳамда диплоид организмларда намоён бўлиши мумкин. Шунингдек, Гемизиготалик хромосомаларнинг қайта жойланиши (транслокация, делеция, нотўғри кроссинговер ва б.) натижасида ҳам пайдо бўлади. Гемизиготаликдан ўсимликлар селекциясида моносом хромосомали организмлар (моносомиклар) олиш орқали хромосомаларнинг таркибини аниқлашда фойдаланилади.