ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ҚОН ҚУЙИШ ИНСТИТУТИ

ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ҚОН ҚУЙИШ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти — и. т. муассасаси. Ўрта Осиё давлат ун-ти тиббиёт ф-ти жарроҳлик клиникасидаги Қон қуйиш хонаси (1930) 1934 й. да Марказий қон қуйиш ст-ясига айлантирилди. 1940 и. шу ст-я асосида Қон қуйиш ин-ти ташкил этилди. 1959 й. дан ҳоз. ном билан аталади. Ин-тда камқонликлар, лейкозлар, гемобластозлар, геморрагик диатезлар (гемофилия, тромбоцитопения)нинг олдини олиш ва даволаш, қон қуйилгандан кейинги гепатит ва шок ҳолатларини ўрганиш; аёллар ва болалар камқонлигини гемоглобинли таҳлиллаш, кўмик, қон ва унинг компонентларини консервалаш ҳамда трансплантация қилиш, шунингдек донорликнинг айрим масалалари ва ҳ. к. га оид тадқиқотлар олиб борилади. Ин-тда 295 ўринли 8 клиник бўлим (катталар ва болалар гематологияси, жарроҳлик, кундузги бўлим ва б.), консультатив поликлиника, 25 даволашдиагностика лаб. ва бўлимлар, қон қуйиш ст-яси, виварий, кутубхона бор. Ин-т лаб. да бир неча турдаги қон компонентлари ва препаратлари тайёрланади. Ин-тда 5 фан дри ва 15 дан зиёд фан номзодлари, 30 га яқин малакали гематолог ва трансфузиологлар хизмат қилади (2001). Ин-т ЎзРда гематология ва қрн қуйиш муаммолари бўйича илмий ва услубий марказ ҳисобланади. Ин-т вилоят, шаҳар, туман қон қуйиш ст-ялари ва Қизил Ярим Ой жамияти билан бирга донорликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади. Илмий ишлар нашр этади.