ГЬЕЛЛЕРУП

ГЬЕЛЛЕРУП (Ggeiierup) Карл (1857.2.6, Дания — 1919.11.10, Германия) — Дания ёзувчиси. Дания ва немис тилларида ижод қилган. Илк романи «Идеалист» (1878)да ёшлар қаёти ва аёлларнинг ижтимоий ақволи акс этган. Гьеллеруп ижодининг дастлабки босқичида Г. Брандес бошчилигидаги либерал оқим тарафдори бўлган. «Дўлана» (1881) шеърий тўплами мазкур оқим ва унинг етакчисига багишланган. Кейинчалик А. Шопенгауэр фалсафаси билан шуғулланган. «Минна» (1889) романи тор амалиётчилик билан идеализм ўртасидаги конфликтни тасвирлаган, «Тегирмон» (1896) романи Дания деҳқонларининг ҳаёти ҳақида.

Гьеллеруп гарчи В. Гёте, Ф. Шиллер ва И. Тургенев асарларини юксак бадиийлик намунаси ҳисобласа ҳам, кейинги ижодида декадентликнинт таъсири сезилди. У диний мавзу билан ҳам қизиққан («Пилигрим Каманита», 1906; «Тангрининг дўстлари», 1916 ва б. романлар). Гьеллеруп драмалар, танқидий ва тарихий тадқиқотлар муаллифи. Нобель мукофоти лауреата (1917).