ГЭЛЛАР

ГЭЛЛАР, гаэллар, гойделлар, хайлендерлар — Шим.-Ғарбий Шотландиянинг тоғли р-нлари ва Гебрид о. ларида яшовчи шотландларнинг этник гуруҳи. Гэллар қад. кельт қабилаларига мансуб бўлиб қадимда Ирландияга кўчиб келиб, маҳаллий аҳоли билан аралашиб ирланд элатини шаклланишига асос солган (қ. Ирландлар). Г. нинг бир қисми (скоттлар) 5—6-а. ларда Шотландияга кўчиб, пикта қабилалар гуруҳи билан бирлашиб шотланд элатини шаклланишида иштирок этган (қ. Шотландлар). Умумий сони 80 минг кишидан ортиқ (1990-й. лар ўрталари). Гэл тилида сўзлашади (инглиз тилини ҳам билишади). Диндорлари — католиклар.