ГЭЛ ТИЛИ

ГЭЛ ТИЛИ (гаэл, шотланд, эр тили деб ҳам аталади) — ҳинд-европа тиллари оиласининг кельт тиллари гуруҳига мансуб. Шим.-Ғарбий Шотландия, Гебрид о. лари ва Канаданинг Янги Шотландия вилоятида тарқалган. Гэл тилида 100 мингга яқин киши сўзлашади (1991). Гэл тили ирланд тилинннг диалекти ҳисобланади, 11 — 13-а. ларда ирланд тилидан ажралиб чиққан. Фонетик хусусиятларига кўра Г. т. 3 шева (шарқий, жан.-ғарбий ва ғарбий)га ажралади. Бу шевалар ўртасида фарқ кам. Г. т. да скандинав тилларидан ўзлашган сўзлар кўп. Гэл тили даги ёзув ёдгорликлар 16-а. бошларига оид. Бадиий адабиёт, матбуот, радиоэшиттиришлар шу тилда олиб борилади, таълим соҳасида қўлланилади. Ёзуви лотин алифбоси асосида.