ГЕКСАХЛОРЭТАН

ГЕКСАХЛОРЭТАН (перхлор-этан) , С2С16 — камфора ҳидли рангсиз кристаллар. Учта кристалл ҳолдаги модификациям эга. 43,6° гача ромбик панжарали, 43,6—71,1° да триклин панжарали, 71, Г дан юқорида кубик панжарали модификация барқарор. Суюкланиш т-раси 187° (ёпиқ капиллярда), қайнаш т-раси 185,6° (ўз-ўзидан ҳайдалади), зичлиги 2091 кг/м3. Спирт, эфирда оз, углерод сульфидда яхши эрийди. Сувда эрувчанлиги 0,005% (22,3°); сув билан азеотроп аралашма ҳосил қилади. Гексахлорэтан 200° ва ундан юқори т-рада қаттиқ ишқор, ишқорнинг спиртдаги эритмаси таъсирида оксалат кис-лотагача гидролизланади. Саноатда полихлорэтанлар ёки тетрахлорэтиленга хлор бириктириб олинади. Газсизлантирувчи таблеткалар и. ч. да, алюминийдан ясалган жиҳозлар тайёрлашда, тутовчи аралашмалар ҳосил қилишда ишлатилади.