ГЕККЕЛЬ (Haeckel) Эрнст (1834.16.2, Потсдам — 1919.9.8, Йена) — немис биологи. Йена ун-тида проф. (1862 — 1909). Тропик зоналарда (Цейлон ороли ва б.) илмий ишлар олиб бориб, денгиз ҳайвонлари, айниқса, радиоляриялар ҳақида катта асарлар ёзган (1862). Организмларнинг индивидуал ривожланиши (онтогенез) билан унинг аждодларининг тарихий ривожланиши (филогенез) уртасидаги Дарвин томонидан аниқланган ўзаро боғланишни биогенетик қонун тарзида таърифлаб берган. Ҳаёт давомида пайдо булган белгиларнинг насдан-наслга ўтишини тан олган.