ГЕДЕНБЕРГИТ

ГЕДЕНБЕРГИТ (швед минералоги Л. Геденберг номидан; 19-а.) — пироксенлар гуруҳига мансуб минерал. Г. — диопсид изоморф қаторининг охирги ҳади. Магнийга бой тури салит деб аталади. Қўшимчалари Мп ва Ғе3+. Кимёвий формуласи (CaFeSi2O6). Моноклин сингонияли. Ранги тўқ яшилдан қррагача. Ялтироқлиги шишасимон. Деярли шуъласимон агрегатлар, чўзиқ призмалар. Геденбергит б-н ильваит, магнетит, темирли гранатлар, кальцит, эпидот ва б. бирга учрайди. Қаттиқлиги 5,5 — 6. С. of. 3,6. Оҳактошли скарнлар, магнетитли конларда учрайди. Нураш натижасида кремнийли темир охрасига айланади.