ГДИНЯ

ГДИНЯ — Польша шим. даги шаҳар. Гданьск воеводалигида; Болтиқденгази бўйидаги порт. Сопот ва Гданьск ш. лари б-н Труймясто ш. агломерациясини ташкил қилади. Аҳолиси 252 минг киши (1990-й. лар ўртаси). 1924-36 й. ларда халқаро аҳамиятга эга бўлган йирик порт қурилиши муносабати билан шаҳар тез ўсди. Йиллик юк ортиб-тушириш 10 млн. т. Г. орқали четга кўмир чиқарилади; четдан рудалар, нефть маҳсулотлари келтирилади. Саноат тармоқларидан машинасозлик, асосан кемасозлик ва озиқ-овқат саноати (балиқ, ёғ, гўшт ва б.) ривожланган. Балиқ овлаш базаси. Олий денгиз ва ҳарбий денгиз ўқув юртлари, денгиздан балиқ овлаш илмий тадқиқот ин-ти, океанография, ҳарбий денгиз музейлари ва денгиз аквариуми бор.