ГДАНЬСК ҚЎЛТИҒИ

ГДАНЬСК ҚЎЛТИҒИ, Гданьск бухтаси — Болтиқденгизидаги музламайдиган саёз қўлтиқ. Қуруқдикка 74 км кириб борган, киравериш қисмининг кенглиги 107 км, чуқ. 115 м гача, сувининг шўрлиги 8%о. Қирғоқлари қумли. Гданьск қўлтиғига Висла дарёси қуйилади. Соҳилида Балтийск (РФ) ва Гданьск ҳамда Гдиня (Польша) порт шаҳарлари жойлашган.