ГАЗЛАРНИ ТОЗАЛАШ

ГАЗЛАРНИ ТОЗАЛАШ — саноат корхоналаридан ажралиб чиқаётган газларни ортиқча (қаттиқ, суюқ ва газ ҳолидаги) аралашмалардан холи қилиш жараёни. И. ч. жараёнларида ҳосил бўладиган газлар таркибида ҳар хил қўшимча моддалар бўлиши табиий. Газларни тозалаш натижасида қимматбаҳо маҳсулотлар ушлаб қолинади, кейинги қайта ишлаш жараёнига ёмон таъсир қиладиган ёки аппаратларни емирадиган зарарли моддалар ажратилади, ташқи ҳавога чиқадиган ифлосликлар камайтирилади. Газларни тозалашда газлардаги қўшимча моддаларни суюқликларга юттириш (адсорбция); электростатик кучлар таъсирида ёки оғирлик кучи таъсирида чўктириш; сув билан тозалаш; фильтрлаш усулларидан бири; абсорбер, адсорбер ва б. аппаратлар ишлатилади.