ГАЗ ТАРМОҒИ

ГАЗ ТАРМОҒИ — ёқилғи сифатида ишлатиладиган газларни ташиш ва истеъмолчиларга тарқатиш учун мўлжалланган газ қувурлари, иншоотлари ва қурилмалари мажмуи (тизими); аҳоли яшайдиган пунктларни газ билан таъминлаш тизимининг таркибий қисми. Шаҳар Г. т. ҳар хил диаметрли ва босимли газ қувурларидан; газ босимини пасайтириш узеллари — газ тартиблаш пунктлари (ГТП) ва газ тақсимлаш стялари (ГТС)дан; асбобларга келаётган газ босимини доимий тутиб турадиган индивидуал ростлагичлардан; газ омборлари; (газгольдерлар)дан иборат бўлади. Газ тармоғи босимни ўлчаш асбоблари; автоматика, алоқа ва огоҳлантириш (сигнализация) қурилмалари, зулфинлар б-н жиҳозланади. Вазифасига қараб, Газ тармоғининг тарқатиш ва киритиш хиллари бўлади. Тарқатиш Газ тармоғи газни ГТП ва қилинадиган жойга бериш учун хизмат қилади. Киритиш Газ тармоғи газни бевосита истеъмолчиларга берадиган бино ва иншоотларга газ бериш учун мўлжалланади. Шаҳар Газ тармоғи бўйича газ муайян босимда, яъни 0,05 кгк/см2 (5 кН/м2)дан 12 кгк/ см2 (1200 кН/м2) гача босимда берилади. Аҳоли яшайдиган пунктларда Газ тармоғи одатда берк ҳалқа-симон тизим тарзида ташкил қилинади. Бу тизим газ таъминотининг узлуксизлигини таъминлайди. Газ қувурлари ер остидан ҳам, ер устидан ҳам ўтказилиши мумкин.