ГАЗ ГЕНЕРАТОРИ

ГАЗ ГЕНЕРАТОРИ (газ… ва лот. generator — ҳосил қилувчи) — 1) асо-сан қаттиқ ва суюқ ёқилғилардан ёнувчи газ ҳосил қиладиган аппарат. Г. г. нинг транспорт ва муқим (стационар) турлари бор. Транспорт Газ генераторида ўтин, пистакўмир, антрацит ва торф каби қаттиқ ёқилғилардан автомобиль ва тракторларнинг двигателлари учун ёнувчи газ олинади. Муқим Газ генератори қизитиш, пишириш ва эритиш печлари ўрнатилган саноат корхоналари учун газ ишлаб чиқаради. Газ генератори кўпинча ички деворлари ўтга чидамли ғиштдан териладиган шахтадан иборат бўлади. Бу шахтага юқоридан ёқилғи солиб турилади, пастдан ҳаво юборилади, ёқилғи қатламини колосникли панжара кўтариб туради. Газ генераторининг иши ёнилғини юқори т-раларда ҳавода оксидлашга ва сув буғида оксидлашга асосланган. Босим остида ва буғкислород аралашмасидан фойдаланган ҳолда кўмирдан таркибида 15% гача метан бўлган шаҳар гази ҳосил бўлади;

2) суюқликли ракета двигатели генератор и — ёқилғи ёки унинг компонентлари ёниши ёки парчаланиши (термик, каталитик ва ҳ. к.) ҳисобига қайноқ газ (т-раси 200— 900°) ишлаб чиқариладиган аппарат. Бундай газ турбонасос аг-регатини ҳаракатга келтириш учун иш жисми ҳисобланади. Бундай Газ генераторининг асосий иш органлари — аралаштириш каллаги ва каллак.