ГАВАЙИЛИКЛАР

ГАВАЙИЛИКЛАР — халқ, Гавайи ороллари (АҚШ)нинг туб аҳолиси. 170 минг киши (1992). Гавайи тилида сўзлашади. Диндорлари — протестантлар ва католиклар. Антропологик жиҳатдан полинезия ирқита киради. Гавайиликларнинг аждодлари қад. даврларда Жан.Шарқий Осиёдаги Таити о. дан кўчиб келишган. Гавайиликлар асосан деҳқончилик ва балиқчилик билан шуғулланадилар.