ГАВАЙИ АНТИЦИКЛОНИ

ГАВАЙИ АНТИЦИКЛОНИ — атмосферанинг доимий таъсир маркази. Тинч океаннинг шим. қисмидаги субтропик ва тропик кенгликлардаги субтропик антициклон. Баъзи синоптик жараёнларда иккита, гоҳида учта алоҳида Гавайи антициклони кузатилади. Маркази Гавайи о. ларидан шимолроқда; тармоғи Осиё соҳиллари томон узоққа чўзилган. Гавайи антициклони марказида ҳаво босими янв. да 1022 гПа дан, июлда 1026 гПа дан юқори бўлади. Гавайи антициклони кўрсатилган ҳудудларда кенг ва шиддатли, илиқ ва камҳаракатчан антициклонларнинг устивор мавжудлиги натижасида вужудга келади.