ГАТЧАСОЙ

ГАТЧАСОЙ — Навоий вилояти Нурота туманидаги сой. Г. Нурота тоғ тизмасининг унча баланд булмаган шимғарбий ён бағирларидан оқиб тушувчи 8 та майда ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Уз. 18 км. Қуйи қисми Қизилча қишлоғидан 5 км шим.ғарбда қумликларга сингиб тугайди. Гатчасой ҳавзасида ёғин кам ёғади, шунинг учун ўзани кўпинча қуруқ бўлади, баҳорги кучли жала ёмғирлар пайтидагина суви кўпаяди.