ГАПТЕНЛАР

ГАПТЕНЛАР (юн. hapto — ўзаро таъсирлашиш) — антигенлик хусусиятига тўла эга бўлмаган кимёвий моддалар. Улар тегишли антпителолар ёки лимфоцитлар билан ўзига хос ўзаро таъсирлашиш хусусиятига эга. Тўла қийматли антигенлардан ўзи мустақил ҳолатда иммун жавоб қайтара олмаслиги билан фарқ қилади. Гаптенларни аксарият оқсиллар билан боғлаб, уларга иммуногенлик бериш мумкин. Ҳайвонлар организмига бундай комплекс юборилганда антителолар ҳосил бўлади. Ҳар хил табиатли моддалар — аминокислоталар, пептидлар, сахара, полисахаридлар, нуклеотидлар, нуклеин кислоталар, липидлар, стероидлар, витаминлар, антибиотиклар ва б. Г. га мисол бўла олади. Аллергенлар деб аталадиган баъзи Гаптенлар организмга кириб, тўқималар оқсиллари б-н бириккач, аллергия пайдо қилиши мумкин.