ГАНЬЦЗЯН

ГАНЬЦЗЯН — Хитойнинг шарқидаги дарё, Янцзи ҳавзасига мансуб. Уз. 760 км, ҳавзасининг майд. 82 минг км2. Энг йирик ирмоқлари: Юаньшуй, Цзинь-цзян, Ляошуй. Наньлин тоғларидан бошланади. Тоғ оралиғидаги водийдан оқиб, Поянху кулига қуйилади. Ўртача йиллик сув сарфи 2300 м3/сек, ёз ойларида тўлиб оқади. Қуйилиш жойидан Ганьчжоу ш. гача кема қатнайди. Ёғоч оқизилади.