ГАНДИСИШАНЬ

ГАНДИСИШАНЬ, Трансҳимолай тоғлари — Тибет тоғлигинингжан. даги тоғлар, Хитойда, Ҳимолай тоғларига параллел, 1600 км масофага чўзилган, кенглиги 300 км гача. Уларни жан. да Цангпо (Браҳмапутра) ва Ҳинд (юқорида) дарёси водийлари ажратиб туради. Гандисишань альп бурмаланишида ҳосил бўлган. Оҳактош, сланец, кварцит ва гранитлардан таркиб топган. Энг катга тизмалари: жан. да Кайлас ва Ньенчен-Тангла, шим. да Алинггангри. Энг баланд чўққилари: Алинггангри (7315 м), Ньснчен-Тангла (7088 м). Қор ва кичикроқмузликлар билан қопланган. Тибетнинг бош шахри — Лхаса ана шу тоғлар орасида. Тоғ-тундра ва тоғ-ўтлоқ усимликлари ўсади. Кўл кўп.