ГАНДИ Мохандас Карамчанд (1869, Гужарот вилояти — 1948.30.1, Деҳли) — Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири, таниқли мутафаккир. Ҳинд халқи уни «Маҳатма» («Буюк қалб») деб атайди. Унинг номи билан боғлиқ бўлган гандизм таълимоти Ҳиндистондаги асосий ҳукмрон партия — Ҳиндистон Миллий конгрессининг расмий мафкураси ҳисобланади. 1887 — 91 й. ларда Англияда ҳукуқшунослик бўйича маълумот олади. 1891 й. дан адвокатлик вазифасида, 1893—1914 й. ларда Жан. Африкадаги (Англия мустамлакаси) гужарот савдо фирмасида ҳуқуқшуносмаслаҳатчи. Наталдаги олмос, кўмир, олтин конларида, шакарқамиш плантацияларида ёлланиб ишлаётган ҳинд деҳқонларининг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиб 22 йил кураш олиб борди. Ганди «сатьяграха» («куч ишлатмасдан курашиш») тактикасини ишлаб чиқци. У 1915 й. дан Миллий конгресс ишларида фаол катнаша бошлади. Ганди инглиз мустамлакачиларига қарши тинч намойишлар ўтказиш, чет эл товарларини бойкот қилиш, расмий мансаб ва унвонлардан воз кечиш, солиқ тўлашдан бош тортиш каби кураш усуллари орқали меҳнаткаш оммани курашга жалб этди. Ганди бир неча марта қамалган (1922—24, 1930—31,1942—44). Ганди ҳиндулар билан мусулмонларнинг ўзаро дўстлигини мустаҳкамлашга интилди. Кастачиликка қарши курашди. Ганди нингҳиндуизмтя эътиқоди чуқур бўлган; бошқа динларга ҳурмат билан қараган. Ганди бутун фаолиятида дин билан сиёсатни бир-бирига боғлашга ҳаракат қилган. Гандининг барча динлар ҳамкорлиги ва дўстлиги ҳақидаги ғоялари Ҳиндистондаги реакцион унсурларнинг ғазабини келтирган. Ҳиндуларнинг реакиион шовинистик ташкилоти аъзоси томонидан отиб ўлдирилган.