ГАНА (Ghana), Гана Республикаси (Republic of Chana) — Ғарбий Африкада, Гвинея қўлтиғи соҳилидаги давлат. Майд. 238,5 минг км2. Аҳолиси 18,1 млн. киши (1997). Пойтахти — Аккра ш. Маъмурий жиҳатдан 10 вилоятга бўлинади.
Давлат тузуми. Гана — республика. Британия Ҳамдўстлиги таркибига киради. Амаддаги конституцияси 1992 й. 28 апр. даги референдумда маъқулланган ва 1993 й. 7 янв. да кучга кирган. Давлат бошлиғи — президент. У тугри умумий овоз бериш йўли билан 4 й. муддатга сайланади ва яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият 200 депутатдан иборат бир палатали парламент ихтиёрида. Ижроия ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.
Табиати. Г. Шим. ярим шар субэкваториал минтақасининг саванна ва нам тропик ўрмонлар доирасида жойлашади. Соҳил қисми паст, қумли, лагуналар кўп. Ҳудудининг анчагина қисми бал. 150— 300 м ли текислик. Марказида Ашанти (300 м) ва Кваху (Ак-вава тоғи, 788 м) платолари, шарқида Того тоғи бор. Иқпими — экваториал-муссон, жан.ғарбида экваториал иқлим. Мартнинг ўртача т-раси 27—32°, авг. ники 23—26°. Йиллик ёғин соҳилнинг ғарби, шим. ва марказда 1000 — 2000 мм, соҳилнинг шарқи ва Аккрада 650—750 мм. Нояб. — дек. да Саҳрои Кабирдан қуруқ ва иссиқ шамол эсиб туради. Дарёлар кўп, остонали, серёмғир мавсумда кемалар қатнайди. Энг катта дарёси — Вольта. Босумтви (34 км2, чуқ. 71 м) Гана даги ягона кўлдир. Майдонининг 10%и ўрмон. Қимматбаҳо дарахтлар (вава, махагони, утиле, макоре ва б.), соҳилда мангра чакалакзорлари кўп. Ҳайвонлардан фил, арслон, буйвол, гиппопотам, сиртлон, маймун, кийик, қушлар, илон (кобра, мамба), ҳашарот (цеце пашшаси) ва б. бор. Миллий боғлари — Моле, Дитья ва б.
Аҳолнсининг 73% и нигер-конго тиллари гуруҳига мансуб халқлардир (ашанти, фанти, адангме, эве); шим. вилоятларида гур тиллари гуруҳига кирувчи халклар (моей, гурма, груси, тем ва б.) яшайди. Давлат тили — инглиз тили. Аҳолининг аксарияти маҳаллий динларга эътиқод қилади, христианлар, мусулмонлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 33%. Йирик шаҳарлари — Аккра, Кумаси, Тема, Такоради, Кейп-Кост.
Тарихи. Европаликлар кириб келмасдан илгари ҳам (15-а.) Г. да қ. х. ва маданият ривожланган. Қитъанинг айрим жойлари б-н савдо-сотиқ қилинган. Ганага дастлаб португаллар келиб, жуда кўп олтин (олтин кўплиги учун бу ер Олтин Қирғоқ дейила бошланган) ва қул олиб кетган. Кейинчалик инглиз (1553), голланд (1595), швед (1640), даниялик (1642), немис (1682) савдогарлари келган. Англия рақибларини секин-аста суриб чиқариб. Ашанти ва унинг атрофидаги худудларни ўзининг мустамлакаси деб эълон қилди (1901). Инглизлар олтин ва олмос ташиб кета бошлади. Аҳоли какао етиштиришга мажбур қилинди.
Гана халқининг мустамлакачиликка қарши кураши тинимсиз давом этди. 2-жаҳон урушидан кейин бу кураш айниқса куч а иди. 1949 й. июнда тузилган Конвент халқ партияси Ганага мустақиллик берилишини талаб қидди. 1956 й. инглизлар Олтин Қирғоққа доминионлик берди. 1957 й. 6 мартда Олтин Kfi p-ғоқГана (4—11-а. ларда Ғарбий Судандаги Гана давлати номидан) номи билан мустақил давлат деб эълон қилинди. 1960 й. 1 июддан Гана —республика. Гана 1957 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР б-н дипломатия муносабатларини 1993 й. 28 окт. да ўрнатган. Миллий байрами — 6 март — Мустақиллик куни.
Сиёсий партняларм, касаба уюшмаси. Миллий демократик конгресс партияси, 1992 й. тузилган; Халқ миллий конвент партияси, 1992 й. ташкил этилган; ЭГЛЕ партияси, 1992 й. да тузилган; Янги ватанпарварлик партияси, 1992 й. да ташкил. этилган. Гана касаба уюшмалари конгресси, 1957 й. да асос солинган.
Хўжалиги. Гана — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. нинг улуши 41,4%, саноатнинг улуши 14,2%.
Саноатида кон саноати аҳамиятли. Фойдали қазилмалардан олтин, ол-мос, боксит, марганец рудаси қазиб олинади, йилига ўртача 6,1 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Денгиз соҳили лагуналаридан туз олинади. Қайта ишлаш саноатида алюминий, металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё корхоналари мавжуд. Темада алюминий эритиш, пўлат қуйиш, нефтни қайта ишлаш, автомобиль шиналарини таъмирлаш, химикатлар, бўёқ тайёрлаш з-длари, тўкимачилик, озиқ-овқат корхоналари бор.
Қишлоқ хўжалиги. Г. дунёда етиштириладиган какаонинг 28,0% ини беради. Экспорт учун яна кофе, копра (кокос ёнғоғи мағизи), банан, цитрус мевалар, ер ёнғоқ ҳам етиштирилади. Маҳаллий эҳтиёж учун маниок, ямс, батат, таро, тариқ, сорго, маккажўхори, шоли, зайтун, сабзавот ва б. етиштирилади. Шакарқамиш э кил ад и. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки, чўчқа боқилади. Денгиздан балиқовланади. Т. й. ларнинг уз. — 1285 км, автомобиль йўллари — 36,7 минг км. Асосий денгиз портлари — Тема, Такоради.
Гана четга какао, ёғоч материаллар, минерал хом ашё (олтин, олмос, боксит, марганец рудаси), турли маҳсулотлар чиқаради. Четдан машина ва транспорт воситалари, озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки олади. АҚШ, Япония, Буюк Гана пойтахти — Аккра ш.
Британия, Германия, Нидерландия билан савдо қилади. Пул бирлиги — седи.
Маорифи ва нлмий муассасалари. 1961 й. дан 6—15 ёшли болалар учун бепул мажбурий таълим жорий этилган. Бошланғич, ўрта мактаблар, ҳунар билим юртлари, пед. билим юртлари бор. Хусусий мактаблар ҳам очилган. Олий ўқув юртлари: Аккрадаги Гана ун-ти (1948), Кумасидаги Аниқ ва табиий фанлар ун-ти (1951), Кейп-Костдаги ун-т коллежи (1962) ва б. Илмий муассасалари: Ижтимоий ва табиий ФА, Илмий ва индустриал тадқиқотлар кенгаши, 10 и. т. института, 14 илмий жамият; Миллий кутубхона, Гана миллий музейи (1957), Миллий табиий фанлар музейи, Ботаника боғи бор.
Матбуоти, радноэшиттнрнши ва телекўрсатувн. Ганада бир қанча газ. ва жур. лар нашр этилади. Йириклари: «Гани-ан тайме» («Гана вақти», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1958 й. дан), «Дейли грэфик» («Кундалик воқеалар», инглиз тилида чиқадиган кундалик ҳукумат газ., 1950 й. дан), «Ивнинг ньюс» («Кечки янгиликлар», ҳафталик кечки газ., 1974 й. дан), «Миррор» («Кўзгу», ҳафталик ҳукумат газ., 1953 й. дан), «Экспириенс» («Тажриба», хотин-қизлар учун ҳафталик газ., 1991 й. дан). Гана ахборот агентлиги — ҳукумат ахборот маҳкамаси бўлиб, 1957 й. да ташкил этилган. Гана давлат ра-диоэшиттириш корпорацияси мамлакатдаги барча радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни назорат қилади. Радио-эшиттиришлар 1961 й. дан, телекўрсатувлар 1965 й. дан олиб борилади.
Адабиёти. Гана халқларининг ёзма адабиёти асримиз бошларида инглиз тилида вужудга кела бошпади. А. Ахум, Э. Самсон, А. Ажайе, К. Хейфорд, С. Д. Мене, Г. Б. Баннерман, Р. Е. Г. Арматту ва б. публицистларнинг китоб ва мақолалари кенг тарқалди. 20—50-й. ларда яратилган адабий асарларнинг асосий мавзуи тарих ва этн. га оид. Г. Р. Аккуанинг «Фанта халқи» достони, Ж. Б. Дан-квнинг «Учинчи аёл» пьесаси, К. Фиаванинг «Бешинчи лагуна», «Анло тарихининг саҳифалари» драмалари ва б. асарлари Гана халқларининг миллий бирлигини тушуниш ва англашда катта ахамиятта эга. Шу даврда таржима адабиёти ҳам пайдо бўлди. 1957 й. дан кейин ижтимоий ва сиёсий мавзуларга қўл урилди. Поэзия, драматургия, проза ривожланди. Янги ижтимоий ва сиёсий мавзулар вужудга келди. Гана халқлари бой фольклор анъаналарига ҳам эга.
Меъморчилиги ва тасвирий савъати. Ганада уй-жой қурилиши қад. анъаналар асосида ривожланган (лой-гувалалардан айлана ва тўртбурчак шаклида ишланиб, томини пальма шохи, пўстлоқ, похол ва шиферлар билан конусга ўхшаш ёки икки нишабли қилиб беркитишган). Хоз. Ганада маҳаллий кабила бошлиқларининг саройлари сақланган, улар лойдан қурилиб (бал. 5 м гача), устуни ва деворлари геометрик ўйма нақшлар билан безалган. Аккра, Кумаси каби катта шаҳарларда темир-бетон, алюминий ва ойналардан қурилган замонавий кўп қаватли бинолардан иборат янги кварталлар барпо этилган.
Ганада заргарлик, кулолчилик, тўқувчилик, ёғочсозлик, фил суяги ўймакорлиги урф бўлган, олтин, кумуш ва бронзадан бадиий буюмлар ясаш ривожланган. Безак буюмлар, яроғ-аслаҳалар, вазалар ишланади. Ганада мустақиллик эълон қилингач, профессионал санъат шаклланиб, бадиий кургазмалар ташкил этилди. Замонавий санъаткорлар реалистик услубда ижод қила бошладилар (ҳайкалтарош ва рассом Кофи Антубам, рассомлар Э. Р. Свитинг, А. О. Бартимеус ва б., графикачи Ж. Д. Окае). Ганада Маданият ва санъат ин-ти, Ачимота (Аккра яқинида) коллежи қошидаги Бадиий мактаб, Кушасида меъморлик ва курили ш, ҳунармандлик мактаблари бор.
Театри. Рақс санъати кенг тарқалган. Барча томошалар рақссиз ўтмайди. Асримизнинг 20-й. ларида Ганада кўчма концерт гурухлари вужудга келди. 1962 й. Г. ун-ти қошида Мусиқа ва драма мактаби ташкил этилди (рақс ф-ти ҳам бор). Халқ рақс ансамбли тузилди (1962). 1958 й. шоира Э. Сазерленд ташкил қилган драма студияси 1963 и. ун-тга қўшилиб, мусиқа ва драма мактаби билан хамкорликда «Шоҳ Эдип» (Софокл), «Ҳамлет» (Шекспир)ни саҳналаштирди. Реж. Ф. Мориссо-Леруа «Театр-клуб» труппасини (1961), Миллий драма жамиятининг ярим профессионал жамоаси (1965)ни тузди. Ганада А. Букананинг хусусий труппаси, «Ўйинлар уйи» ярим профессионал театри маҳшур.
Киноси. Дастлабки бадиий фильми — «Озодлик келди» (нигериялик кинематографчилар билан ҳамкорликда 1967 й. да яратилган). 1963 й. да киностудия қурилди, давлат кино корпорацияси тузилди. (1968), «Ўз ишингдан қолма» (1971) ва б. фильмлар яратилди.