ГАММА-ГЛОБУЛИН

ГАММА-ГЛОБУЛИН (у-глобулин) – қон зардоби оқсилининг таркибий қисми; таркибида касаллик кузғатувчи турли хил микроорганизмларни нейтраллайдиган иммуноглобулинлар бўлади. «Г.-г.» терминини биринчи марта Швеция кимёгари А. Тиселиус киритган (1937).

Г.-г. вируслар, бактериялар ва б. ни зарарлаб нобуд қилади, шунинг учун болаларда учрайдиган вирусли ва инфекцион касалликлар (қизамиқ, кўкйўтал, эпидемик гепатит, полиомиелит ва ҳ. к.) ни даволаш, шунингдек жарроҳлик операцияларидан кейинги йирингли асоратларнинг олдини олиш (стафилококка қарши Г.-г.) мақсадида ишлатилади. Г.-г. донор қонидан ёки плацентар қон (туққандан кейин йўлдошдан чиқадиган қон)дан, препаратлари эса маълум касаллик билан оғриб тузалган кишилар ёки махсус вакцина юборилган ҳайвонлар (кўпин-ча от) қонидан олинади. Беморлар билан мулоқотда бўлган ёки касалликни ўзига юқтирган кишиларга профилактика мақсадида мускул орасига юборилади. Г.-г. таъсирида касаллик енгил кечади ва асоратлар қолмайди.