ГАЛЛЕЙ

ГАЛЛЕЙ (Halley) Эдмунд (1656.29.10, Хаггерстон, Англия — 1742.14.1, Гринвич) — инглиз астрономи ва геофизиги. Оксфорд ун-ти проф. (1703), 1720 йдан Гринвич расадхонаси директори. Илмий ишлари сайёра ва кометаларнинг ҳаракати назариясига, Ер магнетизмини тадқиқ қилишга оид. Галлей юлдузларнинг хусусий ҳаракатлари борлигини аниқлаган. Бир комета («Галлей») унинг номи билан аталади. Ердан Куёшгача масофа (астрономик бирлик)ни аниқлаш усулини ишлаб чиққан. Осмоннинг Жан. ярим шаридаги 321 юлдуз учун каталог (жадвал)ни (1676—78), 1698—1700 й. лардаги экспедиция натижасида биринчи мукаммал геомагнит харитани тузган (1701).