ГАЛЕТЛИ БАТАРЕЯ

ГАЛЕТЛИ БАТАРЕЯ — электр токи батареяларининг бир тури; ясси қатламқатлам тузилишли «қуруқ» гальваник элементлар — «галетлар»ни кетма-кет улаб ясалади. Галетлардан фойдаланиш натижасида батареяларнинг иш ҳажмидан самаралироқ фойдаланилади, кўрсаткичлари яхшиланади. Галетли батареянинг улчамлари ва э. ю. к. микдори галетларнинг сонига ва ўлчамларига боғлиқ бўлади. Галетли батареядан алоқа аппаратларида, геофизика асбоблари ва б. да мустақил электр энергияси манбаи ҳамда анод батареяси сифатида фойдаланилади.