ГАЛАЦ

ГАЛАЦ — Руминиядаги шаҳар, Дунай дарёсининг чап соҳилидаги денгиз кемалари кира оладиган порт. Галац жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 307,4 минг киши (1990). Йилномаларда 14-а. дан тилга олинган. Халқаро савдо маркази сифатида 16-а. дан маълум. Т. й., денгиз, даре, автомобиль ва қувур транспорта йўлларининг муҳим тугуни. Йирик металлургия маркази. Металлсозлик ва машинасозлик, жумладан кемасозлик, қ. х. машинасозлиги з-длари, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, кўн пойабзал, ёғочсозлик, қурилиш материаллари ва лак-бўёқ корхоналари бор. Четга қ. х. маҳсулотлари ва ёғоч-тахта чиқаради. Галац орқали мамлакатга темир рудаси, кокс, пахта, асбоб-ускуна ва б. келтирилади. Галац балиқ саноати ривожланган р-ннинг маркази. Олий ўқув юртлари, маданият саройи, музейлар бор.