ГАЛАКТИК ТУМАНЛИКЛАР — Галактика таркибига кирадиган газ, чанг ёки газ-чанг булутлари. Шаклига қараб, диффуз, планетар, ўта янги юлдузларнинг портлаши қоддиқлари ва б. хилларга бўлинади. Диффуз туманликлар Галактика умумий газчанг қатламининг бир қисми. Эмиссион, нурланувчи (нур қайтарувчи) ва қора (хира) Галактик туманликлар фарқ қилинади. Эмиссион Галактик туманликлар бир ёки бир неча қўшни қайноқ юлдузларнинг ультрабинафша нурланиши (люминесценция) таъсирида порлаб кўринади. Бундам Галактик туманликлар т-раси 800 К, зичлиги 10»23—10-21 г/см3, массаси — бирдан бир неча ўн Қуёш массаси (Ms)ra тенг. Нурланувчи Галактик туманликларнинг нурланиши қайноқлиги пастроқ қўшни юлдузларнинг ёруғлик сочиши б-н боғлиқ. Қора (хира) Галактик туманликлар Сомон йўли ёки нурланувчи Галактик туманликлар фонида кўринади. Қора туманлик билан нурланувчи туманлик орасидаги фарқ шуки, қора туманлик яқинида ёритилган юлдузлар бўлмайди. Қора туманлик т-раси 5—50 К, зичлиги 102—104 мол/см3, массаси — 103 — 104 Мв. Баъзан бу уч тур туманликлар биргаликда учрайди. Планетар Галактик туманликлар ҳалқасимон ёки аморф туманлик бўлиб, марказида ўзак (т-раси 50—100 минг К бўлган юлдуз) жойлашган. Ана шу ўзак туманликнинг люминесцент нурланишига сабаб бўлади. Уларнинг т-раси 10—20 минг К, зичлиги ҳар см3 да мингдан ўнларча минг атомгача, массаси 0,1 Ме чамасида. Бу туманликлар ва уларнинг ўзаклари кизил гигантларнинг эволюцияси жараенида ҳосил бўлади. Ўта янги юлдузларнинг портлаши қолдиқпари ингичка толасимон эмиссион туманликлар бўлиб, ўта янги юлдузнинг портлаши натижасида вужудга келади. Бу туманликлар синхротрон радионурланиш ва иссиқлик спектрли майин рентген нурланиш манбаи ҳисобланади. Туманлик ичида баъзан пульсар, яъни портлаган юлдуз қолдиғи кузатилади.