ГАГАРИН

ГАГАРИН — Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги шаҳар (1974 й. дан). Туманнинг маъмурий маркази. Космонавт учувчи Ю. А. Гагарин номи б-н аталади. Яқин т. й. станцияси — Ержар. Гагариндан Жиззахгача бўлган масофа 72 км. Аҳолиси 20,2 минг киши (1995); асосан ўзбеклар. Г. да пахта тозалаш з-ди, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, кўчма қурилиш колонналари, умумий таълим мактаблари, махсус мусиқа ва спорт мактаблари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва б. бор.