ГАБОРОНЕ

ГАБОРОНЕ — Ботсванашнт пойтахти. Мамлакатнинг жан.-шарқида, Мозамбик ва ЖАРнинг порт шаҳарларига борадиган т. й. ёнида. Аҳолиси 134 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Габороне мамлакатнинг савдо шаҳри. Аҳолисининг кўп қисми қ. х. билан шуғулланади. Озиқ-овқат саноати корхоналари, аэропорт, ун-т бор.