ЭЗОП

ЭЗОП (мил. ав. 6-аср) — юнон масалчиси. Ривоятларга қараганда, Эзоп фригиялик қул бўлиб, сўнг озод қилинган. Лидия шоҳи Крез саройида хизматда бўлган, Дельфада ўлдирилган. Антик даврда маълум бўлган деярли барча масалларнинг сюжети Эзоп ники деб ҳисобланган. Улар мил. ав. 4—3алардан бошлаб тўпланган ва «Эзоп масаллари» китобига киритилган. Мил. 10 — 15-асрлардаги қўлёзмаларда 300 дан ортиқ шундай масал сақланиб қолган.

Эзоп масаллари ғоявий жиҳатдан тушкунлик ва умидсизлик руҳида ёзилган, персонажлари (асосан, ҳайвонлар) ўта шартли, воқеалар ихчам баён қилинган; тили содда, жонли тилга яқин. Эзоп масаллари сюжети Европа масалчилиги сюжетининг асосини ташкил этган. Лотин масалчиси Федр (1-аср) ва юнон масалчиси Бабрий (2-аср)дан тортиб Ж. Лафонтен ва И. А. Криловтача Эзоп масаллари сюжетини даврга мослаб ижодий ривожлантирганлар.

Ад.: Гаспаров М. Л., Античнне литературнме басни, М., 1971.