ЭВДЕМОНИЗМ

ЭВДЕМОНИЗМ (юн. еис!а1топ1а — бахтсаодат, роҳатфароғат) — бахтсаодатга интилишни инсон ахлоқий фаолиятининг мезони ҳамда асосий ҳаракатлантирувчи кучи деб ҳисобловчи ахлоқий таълимот. Э. гедонизм билан узвий боғлиқ бўлсада, ундан маълум даражада фарқ қилади. У юнон этикасининг асосий принципларидан бири ҳисобланган. Э. Сократнинг шахснинг ички эркинлиги, ташқи дунёга қарам эмаслиги тўғрисидаги ғояси билан узвий боғлиқ. Эвдемонизм бахтсаодатни жисмоний ва бир лаҳзали ҳузур, лаззат билан тенглаштирмайди, балки уни кенг маънода, яъни жисмоний ва маънавий қадриятларнинг мажмуи тарзида тушунади. Эвдемонизм таълимотига кўра, ўз шахсида мазкур қадриятларни мужассамлаштира олган кишигина чинакам бахтсаодат соҳибидир, шундай бахтгина инсонга ҳақиқий лаззат, фароғат бахш этади. Демокрит, Эпикур, Форобий, Ибн Сино, Л. Фейербах Э. нинг намояндаларидир.