ЭВАКУАЦИЯ

ЭВАКУАЦИЯ (лот. еуасио — бўшатаман) — 1) жанговар ҳаракатлар бўлаётган ерлардан ярадор, бемор, асирлар, шунингдек, таъмирга муҳтож ва ортиқча асбобускуналар, ҳарбий ўлжалар ва бошқалар моддий воситаларни фронт ортига жўнатиш;

2) ҳарбий ва сиёсий сабаблар, шунингдек, тузилган шартнома ва битимлар асосида қўшинларни илгари эгаллаб турган р-нлардан олиб чиқиб кетиш;

3) душман ҳужуми хавфи остида қолган ёхуд табиий офат (сув тошқини ва бошқалар) га учраган жойлардан фуқаролар, корхоналар, идоралар, бадиий ва бошқалар қадриятлар, мулкларни олиб чиқиш.