ЭБРО

ЭБРО — Испаниянинг шим. шарқий қисмидаги дарё. Уз. 928 км, ҳавзасининг майд. 86,8 минг км2. Кантабрия тоғларидан бошланиб, Арагон текислигидан оқади, Каталон тоғларини кесиб ўтиб, Ўрта денгизга дельта ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарфи 560 м3/сек. Қиш ва баҳорда суви кўпаяди. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади, ГЭС қурилган. Сарагоса шаҳригача кема қатнайди.