ЭБУЛИОСКОПИЯ

ЭБУЛИОСКОПИЯ (лот. қайнайман ва…скопия) — эритма қайнаш трасининг кўтарилишини тоза эритувчи қайнаш трасига қиёслаб ўлчашга асосланган физиккимёвий текшириш усули. Эбулиоскопия криоскопия каби эриган модданинг мол. м. ни ўлчашда қўлланади. Эбулиоскопия усулини Ф. Раул 1882 — 88 йилларда таклиф этган. Раул қонунига мувофиқ, эритувчининг тўйинган буғ босими учрамайдиган модда эритмаси устидаги концентрацияга пропорционал равишда камаяди. Моддаларнинг мол. м. ни Эбулиоскопия усули бўйича аникдашда тоза эритувчининг қайнаш т-раси ўлчанади. Кейин тоза эритувчидан маълум миқдорда тортиб олинади ва унга текширилаётган моддадан аниқ ўлчаб қўшилади, ҳосил бўлган эритманинг қайнаш трасини ўша термометр (ёки термопара) ёрдамида ўлчанади. Эбулиоскопик ўлчаш мураккаблиги туфайли криоскопия усулига қараганда камроқ қўлланади.