ЭВДИАЛИТ

ЭВДИАЛИТ (юн. еисНа1у1о5 — яхши эрийдиган) — ҳалқали силикатларнинг кичик синфига мансуб минерал, цирконосиликат. Кимёвий таркиби №2Са6Ғе32гз[§1309]2[519024(ОН)з]2; Таркибида 2Ю2 12—14,5%, нодир ер элементлари (Тг203 7%) аралашма ҳолида бўлади. Тригонал сингонияда кристалланади. Донадор массалар ҳолида учрайди. Ранги пуштиқизил, пушти, қизилқўнғир, сариқ. Ярим шаффоф. Қаттиқлиги 5—6, зичлиги 2,7—3,1 г/см3. Мўрт. Шишадек ялтироқ. Нефелинли сиенитлар, сиенитпегматитлар, альбитэгиринли метасоматитларда учрайди. Э. Скандинавия, РФ (Кола я. о., Тува, Красноярск ўлкаси, Саян тоғлари), Гренландия, Мадагаскар о., Канада ва бошқалар жойларда бор. Э. қора металлургия ва оловбардош сопол ишлаб чиқариш ва бошқалар соҳаларда ишлатилади.