ЭЙР

ЭЙР — Австралиядаги энг йирик оқмас шўр кўл. Материкнинг жан. қисмидаги чўл иқлимли ботиқ (денгиз сатҳидан 12 м паст) да жойлашган. Кўл ёзда вақтинча оқадиган дарё ва сойлар келтирган сув билан тўлиб, майд. 15 минг км2 га, чуқ. 20 м га етади. Йилнинг қолган мавсумида қуриб, ўрнида шўрхок қолади. Миллий боғ таркибида. Кўл инглиз тадқиқотчи сайёҳи Эйр Эйр номига қўйилган.