ЭЙНШТЕЙН ҚОНУНИ

ЭЙНШТЕЙН ҚОНУНИ — фотокимёнинг асосий қонуни. Бу қонунга кўра, ҳар бир ютилган фотон битта элементар реакцияни вужудга келтиради. Бунда реакция модда молекулаларининг кимёвий ўзгаришидан ёки уларнинг физик уйғонишидан ва ютилган энергиянинг қайта нурланишидан ёки бу энергиянинг иссиклик энергиясига айланишидан иборат бўлиши мумкин. Эйнштейн қонунини 1912 йилда А. Эйнштейн очган.