ЭЙНШТЕЙН ДЕХААЗ ЭФФЕКТИ

ЭЙНШТЕЙН ДЕХААЗ ЭФФЕКТИ — жисм (ферромагнетик) бирор ўқи бўйлаб магнитланганда унинг магнитланишига (ўққа) нисбатан магнитланганлик даражасига мутаносиб (пропорционал) равишда айланма ҳаракатланиши. Эффектни А. Эйнштейн ва нидерландл физиги В. деХааз 1915 йилда кашф қилишган ва назарий жиҳатдан исботлашган.