ЭЙЛЕР

ЭЙЛЕР Леонард [1707.4(15)4, Базель, Швейцария — 1783.7(18).9, Петербург] — математик, механик ва физик олим, Петербург ФА аъзоси. Берлин ФА президенти (1759 йилдан). 1720—24 йилларда Базель (Швейцария) унтида ўқиб, математикадан И. Бернулли маърузаларини тинглаган. Петербург ФА да ишлаб, ФА билан илмий ало қаларни узмай Берлин ФАда ишлаган. Асосий илмий ишлари ўша давр математикасининг барча соҳаларига, механика, эластиклик назарияси, математик физика, оптика, музика назарияси, машиналар назарияси, баллистика, денгиз фани ва бошқаларга оид. Эйлернинг осмон механикаси, туташ муҳитлар механикаси ва оптикадаги кашфиётлари салмоқли ўрин эгаллайди. Эйлер вариацион ҳисоб, сонлар назарияси, аналитик ва махсус функциялар назарияси, дифференциал тенгламалар назарияси ва сиртлар назарияси каби соҳаларга асос солган. У киритган «Эйлер бурчаклари» механикада муҳим ўрин тутади. Қатор илмий ишлари аналитик геометрия, қаторлар назарияси ва топологияга оид (қ. Эйлер формулалари).