ЭЙЛБР

ЭЙЛБР Ульф Сванте фон (1905.7.2, Стокгольм 1983.8.3,) швед физиологи. Стокгольмдаги Каролин интини тугатган (1929), фармакология кафедраси ассистенти (1930 йилдан), физиология проф. (1939 йилдан). У ичак тўқимасида «Р субстанция» номли биологик фаол модда кашф этган. Илмий фаолияти адренергик нерв охирларининг физиологиясига бағишланган. Эйлбр норадреналин симпатик нерв системасининг медиатори эканлигини аниқлади ва унинг физиологик ва патологик ҳолатлардаги алмашинувини ўрганди. У простагландинларни ҳам кашф этиб, уларнинг организмдаги аҳамиятини текширди. Лондон Кироллик жамияти аъзоси (1973), Нобель мукофоти лауреати (1970; ҳамкорликда).